Ўзбекистон Россия макарони импортни сезиларли даражада оширди

1 дақиқа ўқиш905
Ўзбекистон Россия макарони импортни сезиларли даражада оширди

Россия макарон маҳсулотлари экспорти 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида кескин ўсди. Федерал экспорт маркази маълумотларига кўра, мамлакат ташқи бозорларга 154 миллион долларлик макарон етказиб берган — бу ўтган йилга нисбатан 21 фоиз кўп демакдир.

Асосий харидорлар орасида ҳар доимгидек қўшни давлатлар олдинда. Беларусь 35 фоизлик улуш билан биринчи ўринни эгаллаб, йили давомида 54 миллион долларлик маҳсулот сотиб олган. Бу кўрсаткич ўтган йилдан 43 фоиз юқори.

Қозоғистон ҳам юқори талабни сақлаб қолган — 36 миллион долларлик импорт қайд этилган. Ўсиш суръати катта бўлмаса-да, 1 фоизга барибир ошган.

Ўзбекистон эса кучли учликни якунлаб, 16 миллион долларлик макарон хариди билан ўз импорт ҳажмини 19 фоизга кўпайтирган. Мамлакатдаги барқарор талаб Россия маҳсулотларига бўлган қизиқиш ортганини кўрсатади.

Экспорт таркибида асосий улушни қадоқланмаган макаронлар эгаллаб, умумий тушумнинг қарийб 63 фоизини ташкил этган. Тухумсиз пиширилмаган макарон эса 32 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда турибди.

Федерал агроэкспорт маркази раҳбари Илья Илюшиннинг таъкидлашича, макарон маҳсулотларига бўлган юқори талаб, Россиядаги замонавий ишлаб чиқариш базаси ва маҳсулот турларининг янгиланиб бориши экспорт имкониятларини янада кенгайтираётгани билан изоҳланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?