Қизалоқ ўз онасининг бағрига қайтарилди...

1 дақиқа ўқиш4
Қизалоқ ўз онасининг бағрига қайтарилди...

Баъзан суд қарорини ижро этиш осон кечмайди. Айниқса, гап бола тақдири ҳақида кетганда…

Марғилон шаҳрида ота-онаси ажрашганида атиги 1,5 ёшда бўлган қизалоқнинг онаси билан қайта бирлашиши учун унинг янги турмуш ўртоғи суд орқали кураш олиб борди. У қизалоқни ўз фарзандидек қабул қилиб, ўз қарамоғига олиш истагини қонуний тартибда ҳимоя қилди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, давлат ижрочилари олдида масъулиятли вазифа турди.

Ижро ҳаракатлари бир уринишдаёқ натижа бермади. Бир неча бор ҳаракат қилинди, турли қийинчиликларга дуч келинди, дастлабки уринишларда болани олиб беришнинг имкони бўлмади. Шунга қарамай, давлат ижрочилари томонидан қонуний ижрони таъминлаш борасидаги ҳаракатлар давом эттирилди.

Ниҳоят, суд ҳужжати ижроси таъминланиб, қизалоқ онаси ва уни ўз фарзандидек қабул қилган инсон бағрига қайтарилди.

Зеро, Бюро фаолиятида ҳар бир ижро ҳужжати ортида инсон тақдири, баъзан эса бир боланинг келажаги мужассам.

Бир қизалоқ онаси бағрида. Бу эса барча саъй-ҳаракатларга арзийдиган натижадир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?