Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигаси ҳақидаги орзуси «Сити» мухлисларини иккига бўлди

Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш орзуси жаҳоннинг турли мамлакатларидаги мухлислар эътиборини тортди. Ўзбекистонлик ҳимоячининг клубга бўлган садоқати ва мухлисларга миннатдорлиги ҳақидаги самимий гаплари кўпчиликка манзур бўлди. Бироқ унинг мақсадлари ҳақидаги муҳокамада дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ҳам тилга олинди. Айрим мухлислар италиялик кипернинг ўйинидан норози эканини яширмади.
«Манчестер Сити» сафида тўп сураётган Абдуқодир Ҳусанов нафақат майдондаги ҳаракатлари, балки жамоага бўлган муносабати билан ҳам мухлислар эътиборини қозонмоқда.
Маълумки, 22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи кичик жароҳати сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғинидан озод қилинган. Айни пайтда у клуб ихтиёрида қолиб, спорт формасини тиклаш устида ишламоқда.
Шу орада ижтимоий тармоқларда Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги фаолияти, мухлисларга муносабати ва энг катта орзуси ҳақидаги фикрлари эълон қилинди. Унинг сўзлари кўплаб футбол ишқибозларининг илиқ муносабатига сабаб бўлди.
«Бу футболкани кийиш — катта масъулият»
Ҳусанов «Манчестер Сити» каби йирик клуб шарафини ҳимоя қилишдан фахрланишини таъкидлади. Унинг айтишича, жамоа мухлисларининг сафар ўйинларида ҳам, ўз майдонида ҳам кўрсатаётган қўллаб-қувватлаши футболчилар учун катта куч бағишлайди.
«Мен ушбу клубда ўйнаётганимдан фахрланаман. “Манчестер Сити”нинг ажойиб мухлислари бор. Улар сафарда ҳам, ўз майдонимизда ҳам жамоани кўпчилик бўлиб қўллаб-қувватлашади. Бу футболкани кийиш — катта масъулият.
Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Мен уларга шахсан миннатдорлик билдирмоқчиман. Ҳатто қийин пайтларда ҳам улар биз билан бирга бўлишяпти.
Биз улар учун янада кўпроқ совринларни қўлга киритишни истаймиз. Албатта, менинг орзум — Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш», — деди Абдуқодир Ҳусанов.
Айнан унинг сўнгги гапи мухлислар орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Кўпчилик ўзбекистонлик футболчининг орзусини қўллаб-қувватлаган бўлса, айримлар жамоанинг ҳозирги ҳолати ва дарвозабонлар масаласини ҳам тилга олди.
Доннарумма ҳақидаги савол муҳокамани қизитди
Мухлислар орасида Adoma Belinda исмли фойдаланувчининг изоҳи алоҳида эътибор тортди.
«Ҳусанов, сен дарвозада Доннарумма турган ҳолда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчимисан?» — деб ёзди у.
Бу фикрга бошқа мухлислар ҳам муносабат билдирди. Piscer Lager эса Жанлуижи Доннарумма ўрнига Руллини яхшироқ вариант сифатида кўришини айтди.
Gladys Kinya эса бунга қарши фикр билдириб, ПСЖ айнан Доннарумма билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганини эслатди. Alabama Adakole ва Mafeng Pam ҳам дастлабки танқидий фикрни қўллаб-қувватлади.
Яна бир мухлис Musawenkosi Gatsheni Ҳусановга мурожаат қилиб, унинг дарвозабон дўсти Доннарумма кетма-кет хатоларга йўл қўяётганини таъкидлади.
Mx Max эса жамоа финалгача етиб бориши ва ўйиннинг ҳал қилувчи дақиқаларида дарвозабон хатоларга йўл қўймаслиги кераклигини ҳазиломуз тарзда ёзди.
Шундай қилиб, Ҳусановнинг орзуси ҳақидаги муҳокама тез орада «Манчестер Сити»нинг дарвозабонлик чизиғи ва жамоанинг Чемпионлар лигасидаги имкониятларига ҳам кўчди.
«Ҳусанов — бизнинг энг яхши ҳимоячимиз»
Бироқ изоҳларнинг асосий қисми ўзбекистонлик футболчини қўллаб-қувватлашга қаратилди. Мухлислар унинг тезлиги, жисмоний тайёргарлиги, ишончли ўйини ва жамоага бўлган муносабатини юқори баҳолади.
Samson Zimba Ҳусановни садоқатли, кучли ва тезкор ҳимоячи деб атади.
Mpho L. Kgaladi эса «шаҳарликлар» мухлиси сифатида ўзбекистонлик футболчининг орзулари амалга ошишини исташини билдирди.
Victor Jangaya футболда хатолар бўлиши табиий эканини таъкидлаб, ҳақиқий илҳомлантирувчи инсоннинг муҳим жиҳати хатолардан сабоқ чиқариб, улар устида ишлаш эканини қайд этди.
Айрим мухлислар эса Ҳусановнинг ҳар ҳафта асосий таркибда майдонга тушиши кераклигини таъкидлади.
Raymond Ramshead уни марказий ҳимояда мунтазам ўйнатиш лозимлигини ёзган бўлса, Wanyama Wanyama ўзбекистонлик футболчини ҳозирги «Манчестер Сити»нинг энг яхши марказий ҳимоячиси деб ҳисоблашини билдирди.
Kony Madson ҳам Ҳусановни жамоанинг энг яхши марказий ҳимоячиси сифатида эътироф этди.
«Биз сенга ишонамиз, Ҳусанов!»
Мухлисларнинг бошқа изоҳларида ҳам ўзбекистонлик футболчига нисбатан катта ҳурмат ва ишонч сезилиб турди.
Yaya Ketelle: «Ҳусанов, биз Чемпионлар лигасида ғолиб бўламиз, иншааллоҳ», — деб ёзди.
Saman Hamad Kumia Saied эса футболчига орзулари амалга ошишини тилади.
Paytone Musambila Hammooya унинг тезкорлиги ва жисмоний кучини алоҳида эътироф этди.
Joseph Mcdecel Ҳусановнинг фикрларини «жанобларга хос» деб баҳолади. LK Akha эса уни «жангчи бола» деб атаб, айтган сўзлари ўзига ёққанини билдирди.
Elizabeth Burdaky ҳақиқий мухлис жамоасини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлади.
Jacobo Eteru эса ўзбек футболчисига мурожаат қилиб: «Нима бўлишидан қатъи назар, қалбимиздан абадий жой олгансан, Ҳусанов!» — дея ёзди.
Бошқа мухлислар ҳам «Олға, Ҳусанов!», «Биз сенга ишонамиз!», «Орзуинг амалга ошади, дўстим!» каби изоҳлар билан уни қўллаб-қувватлади.
Ҳусановнинг орзуси «Сити» мухлисларини бирлаштирди
Изоҳларга назар ташласак, мухлислар орасида Доннарумманинг ўйини бўйича турли қарашлар мавжуд. Бироқ уларнинг аксарияти Абдуқодир Ҳусановга нисбатан илиқ муносабатини яширмаган.
Ўзбекистонлик ҳимоячининг тезлиги, курашувчанлиги ва жамоага садоқати мухлислар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Айниқса, унинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш орзуси кўпчиликка манзур бўлган.
Ҳусанов ҳали ёш футболчи. Унинг олдида катта мақсадлар ва ўзини янада юқори даражада намоён этиш учун кўплаб имкониятлар бор.
Энг муҳими, ўзбекистонлик футболчи нафақат мамлакатимизда, балки «Манчестер Сити»нинг халқаро мухлислари орасида ҳам ўз обрўси ва ҳурматини шакллантириб бормоқда. Энди мухлисларни бир савол қизиқтирмоқда: Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигаси кубогини боши узра кўтариш орзуси қачон амалга ошади?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

































Изоҳлар0
…