date

15 турдаги маҳсулот учун хомашё импортида божлар олиб ташланади

15 турдаги маҳсулот учун хомашё импортида божлар олиб ташланади

Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда зарур бўлган хомашёларга божлар бекор қилиниши кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, айрим соҳаларда “тариф инверзия” ҳолати кузатилмоқда.

Яъни, тайёр маҳсулотларни импорт қилиш арзонроқ бўлса-да, уларни ички ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашёга юқори божлар қўлланмоқда.

Натижада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қўшимча харажатларни ўз зиммасига олмоқда ва рақобатбардошлик даражаси пасаймоқда.

Шу сабабли баъзи корхоналар ўз қувватида тўлиқ ишлаб чиқара олмаяпти.

Таҳлиллар натижасида қуйидаги маҳсулотлар учун хомашё импортида божларни бекор қилиш тажриба тариқасида таклиф қилинмоқда:

  • электр скутерлари;
  • ногиронлик аравачалари;
  • кунгабоқар ёғи;
  • мармеладлар;
  • карамель ширинликлар;
  • шоколад;
  • болалар озиқ-овқати;
  • тез тайёрланадиган унли маҳсулотлар;
  • пряник ва печеньелар;
  • вафлилар;
  • пироглар;
  • кекслар;
  • жем ва мурабболар;
  • консерваланган қулупнай;
  • шакарли ичимликлар.

Бундан ташқари, қандолат маҳсулотлари мисолида ҳозирда шоколад ва бошқа ширинликларни импорт қилиш ички ишлаб чиқаришдан арзонроқ эканлиги қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 15 турдаги маҳсулот учун хомашё импортида божлар олиб ташланади