Bitcoin 80 минг доллардан пастга тушди: инфляция хавотирлари кучаймоқда

АҚШда ишлаб чиқарувчилар нархлари индекси (ППИ) кутилганидан юқори — 6 фоиз даражасида қайд этилгач, Bitcoin қиймати 80 000 доллар белгисидан пастга тушди. Ушбу маълумотлар инфляциянинг юқори даражада қолиши мумкинлигини кўрсатиб, Фед томонидан фоиз ставкаларини пасайтириш жараёни кечикиши борасидаги хавотирларни кучайтирди. Бу ҳақда Coindesk.com хабар беради.
Бозордаги ноаниқликлар крипто-активлар ва улар билан боғлиқ акциялар нархига босим ўтказди. Coinbase, Робиньоод, Буллиш ва Gemini компаниялари савдо сессиясини пасайиш билан якунлади. Инвесторлар савдо фаоллигининг пасайиши ва макроиқтисодий босим фонида ўз портфелларини қайта кўриб чиқишмоқда.
Шунга қарамай, эТоро акциялари 9 фоиздан кўпроққа ўсди. Компания биринчи чоракдаги суст натижаларга қарамай, рақамли активларни ўзининг узоқ муддатли ўсиш стратегиясининг асосий қисми деб билишини таъкидлади. Bitcoin майнерлари орасида эса Коре Ссиентифик ва Сипҳер Miniнг акциялари 5 фоиздан ортиқ ўсиш кўрсатди.
Сиёсий майдонда Кевин Варш Сенат овоз бериши натижасида Фед раиси этиб тасдиқланди. У инфляция маълумотлари ноаниқ бўлиб турган бир пайтда марказий банкни бошқаради. Айни вақтда Капитолийда крипто-бозор тузилмаси тўғрисидаги қонун лойиҳасига киритиладиган ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!