Телефон ўрнига китоб: ўзбекистонлик 9-синф ўқувчиси бир йилда 75 та китоб ўқиди (видео)

1 дақиқа ўқиш1
Телефон ўрнига китоб: ўзбекистонлик 9-синф ўқувчиси бир йилда 75 та китоб ўқиди (видео)

Ўзбекистонлик 9-синф ўқувчиси Паризода телефон ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмасдан, вақтини китоб мутолааси ҳамда тил ўрганишга бағишлади. Натижада у 12 ой ичида 75 та китобни ўқиб тугатгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Хабарга кўра, Паризода ҳозирда телефондан фойдаланмаслигини, бўш вақтини асосан китоб ўқиш ва билимини оширишга сарфлаётганини айтади. Унинг олдига қўйган мақсадлари ҳам талайгина.

Қиз дастлаб она тили фанидан миллий сертификат олишни, ундан сўнг инглиз тилидан CEФР сертификатини қўлга киритишни режалаштирган.

Паризоданинг келажакдаги режалари ҳам аниқ. У мактабни тамомлагач, филология йўналишида таҳсил олишни истайди. Унинг ниятига кўра, олий таълимнинг дастлабки икки йилини Ўзбекистонда, кейинги икки йилини эса хорижда давом эттирмоқчи.

Телефон ва ижтимоий тармоқлардан воз кечиб, мутолаага вақт ажратган ўқувчининг бу натижаси тенгдошлари учун ҳам яхши намуна бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?