Магнус Карлсен шахмат тахтасига ўтирмади: Асаубаевага техник ғалаба ёзилди

1 дақиқа ўқиш4
Магнус Карлсен шахмат тахтасига ўтирмади: Асаубаевага техник ғалаба ёзилди

Шахмат оламида ноодатий воқеа юз берди. Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен қозоғистонлик Бибисора Асаубаевага қарши классик партияни ўйнашдан бош тортди. Натижада рақибига техник ғалаба ёзилди. Бироқ бу натижа кунлик баҳсдаги умумий ғолибни ўзгартирмади.

Воқеа 17 ноябрь куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган Total Chess World Championship Tour Pilot турнирида содир бўлди.

Дастлабки блиц ва рапид баҳсларида Карлсен рақибасидан анча устун келди. У тўртта блиц партиясининг учтасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг ўйнади. Шунингдек, иккита рапид партиясининг иккаласида ҳам рақибасини мағлуб этди. Натижада ҳисоб 11,5:0,5 кўринишига келди.

Шундан сўнг навбат 8 очко учун баҳс кечадиган классик партияга етди. Бироқ Карлсен шахмат тахтаси қаршисига ўтиришдан бош тортди. У мусобақа ҳакамлари билан гаплашганидан кейин ўйин залини тарк этди.

Асаубаева эса рақибини кутиб, белгиланган 15 дақиқа давомида тахтада ўтирди. Белгиланган вақт тугагач, ҳакамлар унга техник ғалабани ёзди. Шу тариқа, классик партияда бирорта юриш амалга оширилмасдан қозоғистонлик шахматчи 8 очкога эга бўлди.

Карлсен кейинчалик қарорини изоҳлаб, кунлик баҳсдаги ғолиб олдиндан аниқлангани сабабли классик партияни ўтказишни маъносиз деб ҳисоблаганини айтди. Унинг фикрича, натижага таъсир қилмайдиган ва рейтингга ҳисобланмайдиган ўйинни ўтказишдан фойда йўқ эди.

Шунга қарамай, кун якунида умумий ҳисоб 11,5:8,5 кўринишини олди ва Магнус Карлсен ғолиб бўлди. Асаубаева эса ўтказилмаган классик партия учун техник ғалабага эришди.

Bibisara Assaubayeva shaxmat stoli ortida o‘tirib, ortiga qaramoqda.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?