Австралияда миллионлаб қизил крабларнинг миграцияси бошланди (видео)

Австралиянинг Рождество оролида миллионлаб қизил краблар йиллик миграциясини бошлади. Кучли мавсумий ёмғирлардан сўнг жониворлар ўрмонлардан океан соҳили томон йўл олди.
ABC News хабарига кўра, 2026 йил 14–15 ноябрь кунлари оролда қизил крабларнинг оммавий ҳаракати кузатилган. Тахминан 100 миллионга яқин краб ҳар йили кўпайиш ва тухум қўйиш учун оролнинг ички ҳудудларидан океан томон ҳаракатланади.
Қизил краблар миграцияси одатда ёмғир мавсумининг илк ёғинлари билан бошланади. Бу кўпинча октябрь ёки ноябрь ойларига тўғри келади, айрим йилларда эса декабрь ёки январгача кечикиши мумкин. Жониворларнинг ҳаракатланиш вақти ва тезлиги нафақат ёғингарчиликка, балки Ой фазаларига ҳам боғлиқ.
Миграция даврида краблар хавфсиз ҳаракатланиши учун оролдаги айрим автомобиль йўллари вақтинча ёпилади ёки ҳаракатланишга чекловлар жорий этилади. Шунингдек, уларнинг йўлларни кесиб ўтишида махсус кўприклар ва ҳимоя тўсиқларидан фойдаланилади.
Океан соҳилига етиб келган краблар жуфтлашади. Шундан кейин урғочи краблар тухумлари ривожланиши учун соҳилга яқин жойлашган нам инларда тахминан икки ҳафта қолади. Кейин улар тухумларини денгизга қўйиш учун қирғоққа қайтади.
Рождество оролидаги ушбу табиий ҳодиса ҳар йили миллионлаб жониворларнинг ҳаракатланиши билан ажралиб туради.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар































Изоҳлар0
…