Мовемент АҚШ ва Европада стейблкоин тўловлари тармоғини кенгайтирмоқда

Мове дастурлаш тилига асосланган Мовемент блокчейн тармоғи АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқидаги лицензияланган тўлов тизимларига чиқиш имкониятини қўлга киритди. Ушбу стратегик қадам ривожланаётган бозорларда трансчегаравий тўлов хизматларини кучайтиришга қаратилган бўлиб, анъанавий банк тизимларини стейблкоин ҳисоб-китоб тармоқлари билан боғлашни кўзда тутади. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Компания вакилларининг таъкидлашича, янги инфратузилма анъанавий молия ва блокчейн тизимлари ўртасида маблағлар ҳаракатини осонлаштиради. Бунда асосий эътибор тўлиқ крипто-ўтказмаларга эмас, балки айнан стейблкоинлар ёрдамида амалга ошириладиган ҳисоб-китобларга қаратилади. Бу, айниқса, тўлов харажатлари юқори ва молиявий хизматлардан фойдаланиш чекланган ҳудудлар учун муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, Мовемент Нетворк Фоундатион инвесторларга ажратилган токенларнинг қарийб 19 фоизини (умумий таклифнинг 4,2 фоизи) қайта сотиб олганини эълон қилди. Бу чора лойиҳанинг тўлов инфратузилмасига йўналтирилган янги стратегияси билан боғлиқ. Маълумот учун, МОВE токенининг бозор капитализацияси ўз чўққисидаги 2,5 миллиард доллардан ҳозирги 54 миллион долларгача пасайган.
Мовемент тармоғининг ушбу трансформацияси блокчейн саноатидаги умумий тенденцияни акс эттиради. Ҳозирда Solana, Polygon ва Aptos каби йирик тармоқлар ҳам ақлли контрактлардан кўра кўпроқ стейблкоин тўловлари ва трансчегаравий пул ўтказмаларига эътибор қаратмоқда. Бу соҳа рақамли активлар бозоридаги энг тез ривожланаётган сегментлардан бири бўлиб қолмоқда.
Бугунги кунда жаҳон бозоридаги барча стейблкоинларнинг умумий қиймати 320 миллиард доллардан ошиб кетди. АҚШда қабул қилинган ГEНИУС Акт қонуни ушбу активлар учун федерал ҳуқуқий асос яратиб берди. Шу билан бирга, ТРМ Лабс маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида глобал крипто-транзакциялар ҳажми 11 фоизга камайган, бу эса бозордаги умумий фаоллик пасайганидан далолат беради.


























Изоҳлар 0
…