date

Франция АМФ регулятори МиКА лицензияси учун 30-июнни муддат этиб белгилади

Франция АМФ регулятори МиКА лицензияси учун 30-июнни муддат этиб белгилади

Франция Молиявий бозорлар бошқармаси (АМФ) мамлакатда лицензиясиз фаолият юритаётган крипто компанияларни огоҳлантирди. Унга кўра, компаниялар 30-июнга қадар тегишли рухсатномаларни олиши ёки мамлакат бозорини тарк этиши лозим. АМФ президенти Марие-Анне Барбат-Лаяни пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот тадбирида белгиланган муддатгача лицензия ололмаган компаниялар мижозларни бошқа платформаларга ўтказиш ва ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича аниқ режаларга эга бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Европа Иттифоқининг Крипто-активлар бозори (МиКА) тартибга солиш доирасига мувофиқ, крипто хизмат кўрсатувчи провайдерлар фаолият юритиш учун лицензияга эга бўлишлари шарт. Мазкур тизимнинг афзаллиги шундаки, компания Европа Иттифоқининг 27 та аъзо давлатидан бирида лицензия олса, у ушбу ҳужжат орқали бошқа барча аъзо давлатларда ҳам эркин хизмат кўрсатиш (пасспортинг) ҳуқуқига эга бўлади.

МиКА муддатлари яқинлашгани сайин, Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида лицензиялаш талаблари ва назоратни марказлаштириш бўйича баҳслар кучаймоқда. Хусусан, крипто қоидаларини назорат қилиш ваколатини Парижда жойлашган Европа қимматли қоғозлар ва бозорлар бошқармасига (ЭСМА) топшириш масаласи танқидлар остида қолмоқда. Танқидчиларнинг фикрича, назоратнинг бир жойда тўпланиши миллий регуляторларнинг ваколатларини чеклаб, лицензияларни ўзаро тан олиш жараёнига хавф туғдириши мумкин.

Мальта Молиявий хизматлар бошқармаси (МФСА) вакили МиКА тузилмасини ўзгартириш ҳали эрта эканлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, регуляторлар 2024-йилда қонуний кучга кирган МиКА таъсирини баҳолаш учун вақтга муҳтож. Шу билан бирга, Европа Комиссияси маслаҳатчиси Петер Керстенс 2026-йилда крипто саноати янада ривожлангач, МиКА қоидаларига янги талаблар қўшилиши ёки мавжуд қоидалар қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини истисно қилмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Франция АМФ регулятори МиКА лицензияси учун 30-июнни муддат этиб белгилади