MiCA меъмори: Европа Иттифоқи DeFi ўрнига токенизацияга эътибор қаратиши лозим

1 дақиқа ўқиш41
MiCA меъмори: Европа Иттифоқи DeFi ўрнига токенизацияга эътибор қаратиши лозим

Европа Комиссияси маслаҳатчиси Петер Керстенснинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи марказлашмаган молия (DeFi) соҳасини MiCA регламентининг иккинчи версияси орқали тартибга солишдан кўра, реал активлар ва токенизацияни қамраб олувчи кенгроқ рақамли активлар тизимига эътибор қаратиши керак. Ҳозирда Европа Комиссияси MiCA бўйича жамоатчилик маслаҳатлашувларини ўтказмоқда ва бу жараён 31-августга қадар давом этади. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

MiCA меъморларидан бири бўлган Керстенснинг фикрича, қонунларни одамлар ва ташкилотларга нисбатан қўллаш мумкин, бироқ компьютер тармоқларини бевосита тартибга солиш мураккаб вазифадир. У DeFi соҳасини "вакиллари бўлмаган ҳаракат" деб таърифлаб, уни тартибга солиш учун янги ҳуқуқий доктрина талаб қилинишини қайд этди. Шу билан бирга, у амалдаги MiCA қоидалари ҳали эскирган деб ҳисобламаслигини билдирди.

MiCA регламентининг ўтиш даври 1-июльда якунига етади. Шундан сўнг, крипто-активлар хизматини кўрсатувчи провайдерлар махсус лицензияга эга бўлишлари ёки Европа Иттифоқи мижозларига хизмат кўрсатишни тўхтатишлари шарт бўлади. Гарчи DeFi протоколлари ҳозирча MiCA доирасидан ташқарида бўлса-да, улар янги хавф-хатарлар рўйхатига киритилган.

Аввалроқ Европа Марказий Банки ишчи ҳужжати Aave, MakerDAO ва Uniswap каби протоколларни таҳлил қилиб, улардаги бошқарув токенларининг 80 фоизидан ортиғи бор-йўғи 100 та ҳамёнда жамланганини аниқлаган эди. Бу эса ушбу ташкилотларнинг ҳақиқатда марказлашмаганлиги ва уларнинг MiCA тартибга солиш доирасидан ташқарида қолиши қанчалик тўғрилиги борасида саволларни келтириб чиқармоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?