АҚШ Конгресси активларни токенизация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

АҚШ Вакиллар палатасининг Молиявий хизматлар қўмитаси раиси Френч Ҳилл КоинДеск нашрига берган интервюсида токенизация масаласи криптовалюталар соҳасидаги навбатдаги асосий кун тартиби бўлишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, стейблкоинлар ва бозор тузилмасини тартибга солишдан сўнг, айнан реал активларни токенизация қилиш қонун чиқарувчиларнинг диққат марказида бўлади. Бу ҳақда Coindesk.com хабар беради.
Френч Ҳиллнинг таъкидлашича, Кларитй Акт қонун лойиҳаси бўйича икки партия ўртасида консенсусга эришиш кутилмоқда. Аввалроқ Вакиллар палатаси стейблкоинлар савдоси, ДеФи ва этика қоидаларини ўз ичига олган ҳужжатни 78 нафар демократларнинг овози билан муваффақиятли қабул қилган эди. Эндиликда Сенат ҳам ушбу тажрибадан фойдаланган ҳолда ўз вариантини ишлаб чиқмоқда.
Қўмита март ойи охирида токенизация бўйича махсус эшитув ўтказди. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад SEК ва банк регуляторларига реал дунё активларини (РВА) токенизация қилиш билан шуғулланувчи компаниялар учун қўшимча ваколатлар ёки қоидалар зарурлигини аниқлашдан иборат эди.
Ҳозирда қонун чиқарувчилар ушбу соҳани тартибга солиш учун янги қонуний база яратиш керакми ёки мавжуд регуляторлар даражасидаги кўрсатмалар етарли бўладими деган масала устида бош қотирмоқдалар. Френч Ҳилл ва унинг жамоаси ушбу жараёнда Bitcoin ва бошқа рақамли активлар экотизимини ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий муҳит яратишни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!