Galaxy Дигитал: КЛАРITЙ Акт қонунининг қабул қилиниш эҳтимоли 60 фоизга тушди

Galaxy Дигитал: КЛАРITЙ Акт қонунининг қабул қилиниш эҳтимоли 60 фоизга тушди

Galaxy Дигитал криптовалюта компанияси жорий йил якунига қадар АҚШ Сенати томонидан крипто бозорини тартибга солувчи қонун лойиҳасининг қабул қилиниш эҳтимоли бўйича прогнозини пасайтирди. Компания тадқиқот бўлими раҳбари Алекс Торннинг таъкидлашича, қонун чиқарувчилар учун вақт тобора камайиб бормоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Май ойи охирида Galaxy Дигитал КЛАРITЙ Акт қонунининг қабул қилиниш эҳтимолини 75 фоизгача кўтарган эди. Бироқ, сўнгги ҳисоботда бу кўрсаткич 60 фоизга туширилди. Торннинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси июль ойи охирида бошланадиган бир ойлик таътилга қадар Сенатдан ўтиши шарт, акс ҳолда сайловолди кампаниялари сабабли жараён тўхтаб қолиши мумкин.

Ҳозирда қонун лойиҳаси Сенатда камида 60 та овоз тўплаши керак. Жараённинг мураккаблиги шундаки, ҳужжат ҳали ялпи мажлисда муҳокама қилиниши, тузатишлар киритилиши ва Вакиллар палатаси билан мувофиқлаштирилиши лозим. Алекс Торн июль ойида ушбу масалага вақт ажратилмаса, процессуал босқичларни якунлашга улгуриб бўлмаслигини билдирди.

Прогнознинг пасайишига яна бир сабаб — музокараларда сезиларли силжиш йўқлиги ҳамда этика ва ноқонуний молия билан боғлиқ қоидаларнинг ҳали ҳам баҳсли бўлиб қолаётганидир. Шунингдек, JPMorgan таҳлилчилари ҳам ушбу қонуннинг бу йил ўтиш эҳтимолини 50 фоиздан паст деб баҳоламоқда.

Шунга қарамай, рақамли активлар бўйича қуйи қўмита раиси, сенатор Кйнтиа Луммис қонун лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. У июн ойи давомида Х ижтимоий тармоғида ушбу қонунни қабул қилишга чақирувчи 15 дан ортиқ пост қолдирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Laylo
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар