Юлдуз Усмонова яхши онами, бувими ёки санъаткор? Хонанданинг жавоби (видео)

Юлдуз Усмонова яхши онами, бувими ёки санъаткор? Хонанданинг жавоби (видео)

Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова интервюларидан бирида ўзига берилган қизиқарли саволларга самимий жавоб берди. Хонандадан: “Юлдуз Усмонова яхши онами, яхши бувими ёки яхши санъаткорми?”, деб сўралганда, у ўзига хос ҳазил ва самимият билан фикр билдирди.

“Менимча, яхши бувиман. Ёмон санъаткор ҳам эмасман, ахир ҳануз ижод қиляпман. Аммо мени энг кўп хавотирга соладиган нарса — санъат мактаби йўқ. Мактаб бўлмаса, ҳақиқий санъаткор ҳам етишмайди. Мана шу ҳолат мени ўйлантиради”, — деди Юлдуз Усмонова.

Суҳбат давомида хонандага яна: “Агар бир кун Ўзбекистон маданият вазири бўлиб қолсангиз, ишни нимадан бошлардингиз?”, деган савол ҳам берилди. Бунга жавобан санъаткор вазирлик лавозимига қизиқмаслигини билдириб, бундай масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаслигини айтди.

“Юлдуз Усмонова ҳар куни вазир бўлмаслигини таъкидлаб ўтади, ҳеч қачон. Чунки санъаткор қолмайди. Буни тубдан янгилаш керак”, — дея суҳбатини якунлади хонанда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар