Бюронинг Элликқалъа туман бўлими томонидан қарорлар ижроси таъминланмоқда

Бюронинг Элликқалъа туман бўлими томонидан қарорлар ижроси таъминланмоқда

Бюронинг Элликқалъа туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 148,3 млрд. сўмлик 11 165 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, амалда 70,8 млрд. сўм ундирилган.

Шундан, давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 95,2 млрд. сўмлик 7 003 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, амалда 53,8 млрд. сўм ундирилган.

Жисмоний шахслар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 5 млрд. сўмлик 666 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, амалда 2,3 млрд. сўм ундирилган бўлса, барча турдаги дафтарларга жами 1 млрд. 529 млн. сўм ундирилиб йўналтирилган.

Вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент ундирувлари билан боғлиқ 958 та ишлар бўйича жами 6 млрд. 486 млн. сўм алимент пуллари ундирилган бўлиб, 40 та алимент тўловчи оталар иш билан таъминланган ва маҳалла еттилиги аралашуви билан жами 49 та оилалар яраштирилишига эришилган.

Ҳозирда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар