
Нью-Йоркда WTI маркасидаги нефть нархи 2009 йилнинг июлидан бери рекорд даражада пастлаши кузатилди, шундай нефтнинг бир баррели нархи 2,79 долларга арзонлашиб, 63,05 долларга баҳоланди, Бу ҳақида «ntv.ru»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда.
«Кимдир бундай вазиятни қулай деб ҳисоблаб, нефть сотиб олишни бошлаши мумкин, бироқ бозорда ҳали ҳам керагидан ортиқ нефть бор. Нефть нархи янада ҳам тушиши кутилмоқда. Бозорда ҳали ҳам нархлар ўйнамоқда», – дейди «Energy Analytics Group LLC» маслаҳат берувчи компаниясининг директори Тим Финлон.
«Tradition Energy» компаниясининг бош таҳлилчиси Жин Макжиллианнинг сўзларига кўра: «Бозор ҳали ўз тубини қидирмоқда, бироқ у ҳали ҳам топилмади. Узоқ келажакни кўзлаб инвестиция қилувчи сармоячилар бу бозорни тарк этишмоқда. Ахир, ҳеч ким нархи тез тушувчи нарсани сотиб олишни хоҳламайди».
Европадаги савдолар вақтида ҳам нефть ўз нархини йўқотди. Лондон Қитьалараро биржасида «Brent» нефтининг нархи 2,93 долларга арзонлашиб, 66,14 долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, охирги бир неча ойлар ичида нефтнинг нархи уч баробарга арзонлашиб кетди. ОПЕКнинг нефтни олишни камайтирмаслик ҳақидаги қарорни эълон қилиши билан нархларнинг тушиши яна ҳам тезлашди. Нефть нархининг тушиши рублнинг курсига ҳам босим ўтказмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар