12:36 / 29.01.2019
4 754

Тожикистон Ўзбекистондан табиий газ импортини тўрт баробарга оширади

Тожикистон Ўзбекистондан табиий газ импортини тўрт баробарга оширади
Тожикистон газ тақсимлаш компанияси бу йил Ўзбекистондан табиий газ қабул қилиб олишни тўрт баробар оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Азия Плюсга таяниб Kun.uz хабар берди.

«Биз бу йил Ўзбекистондан 200 миллион куб метргача табиий газ сотиб олишни режалаштирмоқдамиз», - дея хабар берди Душанбеда 28 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Тожиктрансгаз» ОАЖ раҳбари биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзода.

Унинг қайд этишича, икки мамлакат газ тақсимлаш компаниялари ўртасида принципиал келишувга эришилган, унинг тафсилотлари муҳокама қилинмоқда, шундан сўнг ҳужжат имзоланади.
«Тожиктрансгаз» вакилининг эслатишича, қўшни мамлакатдан бу турдаги ёқилғини етказиб бериш ўтган йилнинг апрель ойи бошларида деярли олти йиллик узилишдан сўнг қайта тикланган.

Шоимзоданинг таъкидлашича, ўтган йили республикага деярли 54 миллион куб метр ўзбек гази етказиб берилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда йигирмадан ортиқ корхона, жумладан, Тожикистон алюминий компанияси ва Душанбе ИЭМ импорт қилинадиган табиий газ билан таъминланмоқда.

«Тожиктрансгаз» вакилининг қайд этишича, истеъмолчилар сони ҳар ой ортиб бормоқда.
Унинг таъкидлашича, юқори босимдаги қувурлар ҳозирги кунга қадар тўлиқ тикланди, ўрта босимдаги қувурларни таъмирлаш бўйича ишлар олиб бориляпти.

Аҳолининг газ таъминоти, унинг сўзларига кўра, паст босимдаги қувурлар тикланганидан кейин бошланади.
«Тожиктрансгаз»нинг молиявий ҳолати ҳозирча фақат корхона балансидаги инфратузилмани таъмирлаш имконини беради», - деди Шоимзода.
Унинг қўшимча қилишича, газ тақсимлаш корхонаси балансида бўлмаган қувурлар истеъмолчилар ҳисобидан тикланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тожикистон Ўзбекистондан табиий газ импортини тўрт баробарга оширади