Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп қайси давлатлар харид қилмоқда?

Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп қайси давлатлар харид қилмоқда?

Ўзбекистоннинг 2026 йил январь–июнь ойларидаги экспорт ҳажми 15,9 миллиард долларга етди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхатида Россия биринчи ўринда қайд этилган. Ярим йил давомида ушбу давлатга 2,4 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Экспорт ҳажми бўйича кейинги ўринларни Хитой — 1,4 миллиард доллар, Афғонистон — 961,5 миллион доллар, Қозоғистон — 717 миллион доллар ва Франция — 707,2 миллион доллар эгаллаган.

ТОП-10 таликдан шунингдек, Гонконг — 543,1 миллион доллар, Туркия — 516,2 миллион доллар, Қирғиз Республикаси — 452,7 миллион доллар, Бирлашган Араб Амирликлари — 353,4 миллион доллар ҳамда Тожикистон — 333,3 миллион доллар билан жой олган.

Маълумотларга кўра, мазкур 10 та давлат ҳиссаси Ўзбекистоннинг январь–июнь ойларидаги умумий экспортининг 52,8 фоизини ташкил этган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар