Парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган бир қатор қонун лойиҳалари депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Фракция аъзолари иккинчи ўқишга киритилган «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига эътибор қаратдилар.
Солиқ кодексининг янги таҳрири солиқлар сонини камайтиришдан ташқари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, солиқларни ҳисоблаш, тўлаш механизмини такомиллаштириш, солиқларнинг барча элементларини аниқлаштириш ва тартибга солишга қаратилган. Солиқ тўловчиларга солиқ режимини танлаш, уларни тўлаш тартиби каби имтиёзлар тақдим этилмоқда.
Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар солиқ тўловчининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, натижада тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини таъминлашга ёрдам беради. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини оширади ҳамда Давлат бюджетининг даромад қисмининг ошишига ижобий иқтисодий таъсир кўрсатади.
Бу иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтириш, солиқ ставкаларининг узоқ муддат ўзгармаслигини кафолатлаш ҳамда солиқ тўловчиларни бу борадаги ўзгаришлар юзасидан олдиндан хабардор қилиш, шунингдек, тадбиркорлардан солиқ мажбуриятини тўлиқ бажаришни талаб қилиш билан бирга, уларнинг манфаатларини ҳимоялаш ҳамда «Солиқ – 2025» стратегиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.
Фракция аъзоларининг фикрича, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантириш лозим.
Депутатлар қонун ташаббускорлари ҳамда масъул қўмита — Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоларидан лойиҳада назарда тутилаётган бир қатор нормалар ва ноаниқликлар юзасидан тушунтириш беришни талаб қилдилар. Муҳокамалар натижасида берилган саволлар юзасидан аниқ жавоблар олинди ҳамда йиғилиш якунида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда маъқулланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди