23:45 / 22.11.2021
2 428

Биржа савдоларида бензин, газ ва цемент нархи пасайди

Биржа савдоларида бензин, газ ва цемент нархи пасайди
Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензин нархи тушишда давом этмоқда.
UZEX матбуот хизмати хабарига кўра, 15 – 21 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 135,4 млрд сўмлик товарлар сотилди.

АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129,4 минг сўмдан 9 168,4 минг сўмгача, яъни 9,5% га пасайди.

Суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 874,1 минг сўмдан 3 836,9 минг сўмга, яъни 1,0% га пасайди.

Цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 504,7 минг сўмдан 501,4 минг сўмгача, яъни 0,6% га пасайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Биржа савдоларида бензин, газ ва цемент нархи пасайди