Европадаги жазирама қурбонлари ортмоқда: 4 кунда 212 киши ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш192
Европадаги жазирама қурбонлари ортмоқда: 4 кунда 212 киши ҳалок бўлди

Европа мамлакатларини қамраб олган аномал иссиқ ҳаво тўлқини тобора оғир оқибатларни келтириб чиқармоқда. Жазирама туфайли бир неча давлатларда ўлим ҳолатлари кўпайиб, фавқулодда чоралар кўрилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда атиги тўрт кун ичида офтоб уриши ва юқори ҳарорат билан боғлиқ ҳолатлар сабаб 212 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган.

Буюк Британияда эса рекорд даражадаги иссиқ айрим шифохоналарда тиббий ускуналар фаолиятига салбий таъсир кўрсатган. Вазият кескинлашгани сабаб айрим ҳудудларда "критик ҳолат" эълон қилинган.

Италияда жазирама сабаб очиқ ҳавода ишлашга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Германияда эса юқори ҳарорат туфайли режалаштирилган марафон мусобақаси бекор қилинди. Бундан ташқари, сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлгани қайд этилди.

Францияда ҳам жазирама оғир оқибатларга сабаб бўлмоқда. Мамлакатда 48 киши чўкиб кетган, шунингдек, автомобилда қаровсиз қолдирилган уч нафар бола ҳаво етишмаслиги оқибатида вафот этгани маълум қилинди.

Мутахассислар аҳолини зарурат бўлмаса жазирама пайтида ташқарига чиқмасликка, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишга ва болаларни ҳамда уй ҳайвонларини ҳеч қачон ёпиқ автомобилда қолдирмасликка чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?