Роналду ва Ҳусановнинг майдондаги сирли суҳбати тафсилотлари ошкор бўлди!

2 дақиқа ўқиш11.2K
Роналду ва Ҳусановнинг майдондаги сирли суҳбати тафсилотлари ошкор бўлди!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Таниқли спорт журналисти Даврон Файзиев Португалияга қарши кечган баҳсда Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасидаги сирли суҳбат тафсилотларини ошкор қилди.
  • Ҳусановнинг сўзларига кўра, ҳакам томонидан ўзбекистонликларнинг голи бекор қилинган 29-дақиқадаги баҳсли вазиятда у Роналдумга Аббос қўпол ўйинчи эмаслигини тушунтириб, ўзаро фикр алмашган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихий Жаҳон чемпионатидаги иштироки нафақат шиддатли ўйинлар, балки дунё юлдузлари билан бўлган қизиқарли воқеалар билан ҳам мухлислар хотирасида қоладиган бўлди. Айниқса, Португалияга қарши кечган баҳсда миллий жамоамиз ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда футбол афсонаси Криштиану Роналду ўртасидаги суҳбатлар бутун дунё ОАВ диққат марказида бўлган эди. Ўшанда уларнинг аниқ нима ҳақида гаплашгани сирлигича қолаётганди.

Хушхабар! Таниқли спорт журналисти Даврон Файзиев ўзининг Instagram саҳифасида Хьюстондаги учрашувдан эксклюзив лавҳалар жойлаштириб, икки юлдуз ўртасидаги ўша сирли суҳбат тафсилотларини очиқлади.

29-дақиқадаги баҳс: «Аббос қўпол ўйинчи эмас!»

Ўйиннинг энг ҳаяжонли ва муҳокамали лаҳзаси 29-дақиқада юз берди. Ярим ҳимоячимиз Азиз Ғаниев узоқ масофадан даҳшатли ва ўта чиройли супергол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирганди. Бироқ марокашлик ҳакам Жалол Жайед VAR такрорини кўриб, ҳужум бошланишида Аббосбек Файзуллаев Португалия ҳимоячиси Жоау Канселуга нисбатан қоида бузган деб топди ва голни бекор қилди. Айнан шу эпизоддан кейин Роналду ва Ҳусанов ўртасида баҳс келиб чиққан.

Журналист Даврон Файзиевга Абдуқодир Ҳусановнинг ўзи вазиятни қуйидагича тушунтириб берган:

"Ўйин давомида жуда кўп гаплашдик. Асосан майдондаги вазиятлар ҳақида фикр алмашдик. Айнан ўша видеода бир-биримизга нималар деганимизни аниқ эслай олмайман. Масалан, бекор қилинган голимиздан кейин бироз тортишиб қолдик. Роналду ўша эпизодда қоида бузилганини айтди, мен эса Аббос қўпол ўйнайдиган футболчи эмаслигини таъкидладим. Бироқ ҳар сафар суҳбатимиз илиқ ва дўстона руҳда ўтди".

60-дақиқа: Роналдудан ўзбек ҳимоячисига дўстона далда

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Португалия терма жамоаси дебютант Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Криштиану Роналду терма жамоа сафида йирик турнирлардаги 10 та ўйинлик голсиз сериясига айнан биз билан ўйинда чек қўйиб, дубль қайд этди. Қолган голларни Нуну Мендеш ва Рафаэл Леау киритди, яна бир тўп эса дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматовдан автогол бўлиб дарвозамизга кирди.

Айнан 60-дақиқада, ўша бахтсиз автогол содир бўлган пайтда майдонда жуда чиройли ҳолат кузатилди. Португалия сардори Роналду "Манчестер Сити"нинг ёш ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ёнига келиб, уни илиқ қучоқлади, елкасидан дўстона силкитиб, руҳан қўллаб-қувватлади.

Гарчи таблодаги ҳисоб биз истагандек бўлмаса-да, 22 ёшли ҳимоячимизнинг Криштиану Роналдудек афсона билан майдонда тенгма-тенг баҳслаша олиши ва ундан бундай ҳурмат кўриши ўзбек футболининг келажаги буюк эканидан далолатдир!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?