Жеки Чан янги фильмини Қозоғистонда суратга олмоқда

1 дақиқа ўқиш147
Жеки Чан янги фильмини Қозоғистонда суратга олмоқда

Машҳур актёр, режиссёр ва жанговар фильмлар юлдузи Жеки Чан “Ғаройиб аслаҳалар” фильм франшизасининг тўртинчи қисмини суратга олиш ишларини қўшни Қозоғистонда бошлади. Маълум бўлишича, актёр ушбу қарорни қабул қилишдан аввал 2025 йилда Олмаотага ташриф буюриб, бўлажак суратга олиш майдонларини шахсан кўздан кечирган ва мос манзилларни танлаб олган.

“Ғаройиб аслаҳалар” Жеки Чаннинг энг машҳур саргузашт фильмларидан бири ҳисобланади. Картинанинг илк қисми 1986 йилда томошабинлар эътиборига ҳавола этилган. Унда Чан қадимий хазиналар ва тарихий ёдгорликларни изловчи жасур ҳамда таваккалчи қаҳрамон образини маҳорат билан гавдалантирган.

Мазкур фильмни суратга олиш жараёнида актёр оғир бахтсиз ҳодисага ҳам дуч келган. Каскадёрлик саҳналаридан бирини ижро этаётган пайтда у дарахтдан сакраб тушиб, бош суягидан жиддий жароҳат олган. Ушбу ҳодиса оқибатида Жеки Чаннинг бир қулоғи қисман эшитмай қолган. Шунга қарамай, у даволанишдан сўнг суратга олиш майдонига қайтиб, фильм устидаги ишларни охирига етказган. Айнан шу воқеа унинг профессионаллиги ва фидойилигини намоён этган энг машҳур ҳолатлардан бири сифатида тилга олинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?