Қўй сотиб олиш баҳонасида таксичини ўлдирган йигит 20 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш237
Қўй сотиб олиш баҳонасида таксичини ўлдирган йигит 20 йилга қамалди

1999 йилда туғилган Жиззахлик йигит Самарқандга бориш мақсадида таксига ўтиради. Йўл давомида у 77 ёшли ҳайдовчининг ёнида пул борлигини кўриб, жиноий ниятини амалга оширишга қарор қилади.

У ҳайдовчига тоғли ҳудуддан қўй сотиб олмоқчи эканини айтиб, одамлар деярли яшамайдиган яйловга боришни таклиф қилади. Бунинг учун йўл ҳақига қўшимча пул беришини ҳам ваъда қилади.

Манзилга етиб боргач, йигит кекса ҳайдовчига ҳужум қилиб, уни ўлдиради. Шундан сўнг марҳумнинг пули, телефони ва автомобиль калитларини олиб, унинг Nexia-3 русумли машинасида ҳодиса жойини тарк этади.

Энг ачинарлиси, у қотилликдан сўнг ҳам мазкур автомобилда йўловчилар ташиб, ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутишга уринган. Бироқ унинг бу ҳаракати узоққа бормади. Йигит Самарқанд шаҳрида Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилиб, қўлга олинган.

Суд ҳукмига кўра, у қасддан одам ўлдириш, босқинчилик ҳамда автомобилни олиб қочишда айбдор деб топилди. Унга нисбатан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?