Чорвоқ сув омборида ота ва икки ўғил чўкиб кетди

2 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди. Ҳодиса Бўстонлиқ туманидаги «Бурчмулла» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган сув ҳавзасида содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 3 нафар фуқаро, ота ва унинг икки ўғли, катерда сайр қилиш учун сувга чиққан. Улар сувга тушиш таклиф қилинган ҳудудда чўкиб кетган ва ҳимоя нимчасисиз сувга тушган.
Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, ФВВ ғаввос қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Айни пайтда улар 2–2,5 километр радиусда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирувга зарур куч ва воситалар жалб этилган.
Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, кўлнинг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштирмоқда. Вазият ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бундай ҳодисалар аввал ҳам қайд этилганини эслатди. Хусусан, 2004 йилда аварияга учраб, Наманган вилоятида дарёга чўкиб кетган автобус йўловчиларини қидириш жараёнида ҳам ғаввослар бошқа фуқаронинг жасадини топган.































Изоҳлар 0
…