Феруза Норматова 200 килолик улкан торти билан ҳайратлантирди

Ўзбекистонлик актриса Феруза Норматова Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан юртдошларига ўзига хос совға тайёрлади.
Байрам муносабати билан актриса 3×2 метр ҳажмдаги, оғирлиги 200 килограмм бўлган улкан торт тайёрлатди. Ушбу ширинлик юзлаб бўлакларга бўлиниб, байрам сайлига чиққан юртдошларга тарқатилди.
Феруза Норматова бу ташаббус орқали қувончни кўпчилик билан баҳам кўришни истаганини таъкидлади.
Актриса барча юртдошларини Мустақиллик байрами билан табриклаб, Ўзбекистонда доимо тинчлик, фаровонлик ва хотиржамлик ҳукм суришини тилади.
«Байрамнинг энг гўзал томони — қувончни бирга улашиш», — дейилади табрикда.






























Изоҳлар 0
…