«Ҳеч ўйламасдим»: Нилуфар Усмонова ва Азиз Юлдашев янги дуэт тақдим этди (соундтраcк)

Хонандалар Нилуфар Усмонова ва Азиз Юлдашев «Сукунат» фильми учун махсус саундтрек ижро қилди. «Ҳеч ўйламасдим» деб номланган тарона 29 август куни YouTube’да намойиш этилди.
Қўшиқ ҳаётнинг кутилмаган туҳфаси — тақдир йўлларини бирлаштирган муҳаббат ҳақида ҳикоя қилади. Тарона бирга бўлишни ҳеч қачон ўйламаган икки қалбда кутилмаганда пайдо бўлган туйғуларни ифода этади.
Нилуфар Усмонова ва Азиз Юлдашевнинг майин ҳамда ҳиссиётларга бой овозлари бир-бирига уйғунлашиб, қўшиқнинг таъсирчанлигини янада оширган. Ҳар бир сатрда кутилмаганда пайдо бўлган самимий туйғулар акс этган.
Тарона матни ва мусиқаси Шерзод Ҳамроевга тегишли.
Қўшиқ тақдим этилганига ҳали кўп вақт бўлмаганига қарамай, у 400 мингга яқин марта томоша қилинган. Дуэт томошабинлар томонидан илиқ кутиб олиниб, видеога 500дан ортиқ самимий изоҳ қолдирилган.
«Сукунат» фильмининг тақдимоти сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.






























Изоҳлар 0
…