Блогер муҳтож аёлларни кутилмаган совға билан хурсанд қилди

Ўзбекистонда блогер "Азиз Эстет" ёрдамга муҳтож аёлларни аниқлаш мақсадида уларни қабристон ҳудудини тозалаш ишларига таклиф қилди. Бироқ иш якунида у иштирокчилар учун кутилмаган совға тайёрлаган.
Блогернинг айтишича, ушбу ташаббус орқали ҳақиқатан ҳам ёрдамга эҳтиёжи бор инсонларни аниқлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсад қилинган.
Қабристонни тозалаш ишлари тугагач, "Азиз Эстет" тадбирда қатнашган аёлларга қарийб 1 миллион сўмлик озиқ-овқат ва турли маҳсулотлар, шунингдек, пул маблағлари топширди.
Бундан ташқари, у аёлларнинг фарзандлари учун 1 сентябрь — янги ўқув йили бошланиши муносабати билан зарур канцелярия буюмларини ҳам совға қилди.
Блогернинг ушбу ташаббуси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинди.































Изоҳлар 0
…