“5 эгизаклигини билиб, шокка тушдим”: Андижонда ноёб туғруқ

1 дақиқа ўқиш17.3K
“5 эгизаклигини билиб, шокка тушдим”: Андижонда ноёб туғруқ

Андижонда икки қиз фарзанддан сўнг оилада бир йўла беш эгизак — икки ўғил ва уч қиз дунёга келди. Ота-она учун бу кутилмаган қувонч бўлган бўлса-да, орадан кўп ўтмай оилани оғир мусибат ҳам қарши олди.

Оиланинг аввал икки нафар қизи бўлган. Кейинги ҳомиладорлик вақтида эса бир эмас, беш нафар чақалоқ кутилаётгани маълум бўлган.

“5 эгизаклигини билиб, шокка тушдим...” — дейди оила вакили.

Дунёга келган эгизакларнинг иккитаси ўғил, учтаси эса қиз бўлган. Беш фарзанднинг дунёга келиши оила учун катта қувонч бўлса-да, чақалоқлардан бири ҳаёт учун курашган.

Эгизакларнинг кенжаси Санобарой атиги 10 кун яшаб, вафот этган. Бир вақтнинг ўзида беш чақалоқнинг дунёга келиши оиланинг ҳаётини бутунлай ўзгартирган. Қувончли кунлар билан бирга Санобаройнинг вафоти ота-онаси учун оғир йўқотишга айланган.

Шундай бўлса-да, оилада қолган тўрт эгизакнинг тақдири ва уларнинг келажаги яқинлари учун энг муҳим масалага айланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?