Қўқонда мастлик ортидан жанжал қотиллик билан якунланди: 66 ёшли эркак 13 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш2
Қўқонда мастлик ортидан жанжал қотиллик билан якунланди: 66 ёшли эркак 13 йилга қамалди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 66 ёшли эркак бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган танишини темир лом билан уриб ўлдирди. Суд ҳукмига кўра, у 13 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази бош консультанти Азиз Абидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 4 апрель куни соат 18:00 атрофида содир бўлган. Шу куни икки таниш судланувчининг хонадонида бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Мастлик оқибатида улар ўртасида оғзаки жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида жабрланувчи судланувчининг юзига бир неча марта урган.

Шундан сўнг 66 ёшли эркак ҳовлидаги темир ломни олиб, яшаш хонасида ухлаб ётган танишининг юзи, боши ва танасининг бошқа қисмларига бир неча бор зарба берган. Олинган жароҳатлар оқибатида жабрланувчи вафот этган.

Мазкур жиноят иши Қўқон шаҳар жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилган. Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлган. Суд тўпланган далиллар асосида унинг айбини тасдиқлаган.

Суд ҳукми билан эркак қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?