Хоразмда нотаниш қизни ҳақоратлаб, видеосини тарқатиш билан қўрқитган йигит жазоланди

Хоразмда 18 ёшли йигит ўзига нотаниш бўлган қизни Telegram орқали безовта қилиб, унга 100 доллар таклиф қилгани ва видеосини тарқатиш билан қўрқитгани учун маъмурий қамоққа олинди.
Маълум қилинишича, воқеа 2026 йил 19 сентябрь куни содир бўлган. Йигит аввал синфдошидан унинг курсдоши бўлган қизнинг Telegram профили номини олган. Шундан сўнг қизга ёзиб, учрашиш ва видеоқўнғироқ орқали мулоқот қилишни таклиф қилган.
У қизнинг розилигини олиш мақсадида 100 доллар беришини айтган. Шунингдек, унинг видеосини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган ва ҳақоратли сўзлар билан камситган.
Суд мажлисида йигит ўша пайтда маст ҳолатда бўлганини, аслида қизнинг ҳеч қандай фото ёки видеоси унинг қўлида йўқлигини билдирган. У қилмишидан пушаймонлигини ҳам айтган.
Бироқ суд унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…