Хонқада қарздорга тегишли қидирувдаги BYD автомашинаси хатланди

Хонқада қарздорга тегишли қидирувдаги BYD автомашинаси хатланди

Ҳонқа туманида маст ҳолда бошқа фуқарога тегишли бўлган “COBALT” русумли автомашинани бошқарган эркак суд қарори билан 3 (уч) йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрим этилиб, унга нисбатан 16.480.000 сўм миқдорида жарима белгиланган.

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани судининг ижро варақасига асосан ҳуқуқбузар Қ.А.дан 16.480.000 сўм жарима суммасини Республика бюджети даромадига ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Суд қарорида кўрсатилган жарима суммасини тўлашлиги бўйича ҳуқуқбузар Қ.А. бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган ва иҳтиёрий равишда белгиланган суммани тўламаган.

Давлат ижрочиси С.Сапаев томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари ва бошқарма Қидирув шўъбаси ходимларининг қидирув ҳаракатлари натижасида ҳуқуқбузар Қ.А.га тегишли бўлган BYD SONG PLUS русумли автотранспорт воситаси топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда, транспорт воситасини мустақил баҳоловчи ташкилотга баҳолатиб, баҳолаш ишлари якунлангач, уни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилади.

Аукциондан тушган маблағлар эса қарздорнинг жарима суммаларини қоплаш учун йўналтирилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар