Ходимларнинг ҳуқуқлари тикланди

Ходимларнинг ҳуқуқлари тикланди

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳамда тўланмаган иш ҳақларини ундиришга оид суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида ишга тиклаш билан боғлиқ 25 нафар фуқарога оид суд қарорлари Бюронинг ҳудудий бўлимларига келиб тушган бўлиб, уларнинг 21 нафари ўз иш жойига тикланган.

Хусусан, Хатирчи туманида ундирувчи К.С. Хатирчи туманидаги 12-оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси лавозимига ишга тикланиши таъминланган. Шунингдек, иш ҳақи ундируви билан боғлиқ 1,8 млрд сўмлик 50 та ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 1,4 млрд сўмлик 39 та ижро ҳужжати юзасидан якуний қарорлар қабул қилиниб, амалда 1,1 млрд сўм иш ҳақи қарздорлиги ундирилган.

Жумладан, Томди туманида фуқаро Б. Ж. фойдасига Томди туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан тўланиши лозим бўлган 119,4 млн сўм иш ҳақи қарздорлиги жорий йилнинг сентябрь ойида ундириб берилган ва суд қарори ижроси амалда таъминланган.

Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, суд ҳужжатлари ижросини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар