Суд қарори ижроси таъминланди: фуқаро ўз иш ўрнига тикланди

Суд қарори ижроси таъминланди: фуқаро ўз иш ўрнига тикланди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2026 йил 7 июлдаги қарорига асосан фуқаро М.С.нинг фойдасига чиқарилган ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Суд қарорига мувофиқ, тиббиёт муассасаси зиммасига даъвогарни терапия бўлими мудири, 0,5 штат терапевт врач ҳамда 0,25 штат навбатчилик лавозимларига ишга тиклаш мажбурияти юклатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида суд қарори тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиб, фуқаро М.С. аввалги иш ўрнига тикланди.

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатларининг қонуний, тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш борасида тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар