Ўзбекистонлик эркак уйи деворини давлат байроғи рангларига бўягани учун огоҳлантирилганини айтди (видео)

Ўзбекистонлик эркак ўз уйи деворини мамлакат давлат байроғи рангларига бўягани, шундан сўнг унинг олдига профилактика инспекторлари келганини маълум қилди.
Эркакнинг айтишича, инспекторлар унга огоҳлантириш берган. Ҳозирда у ушбу ҳолат учун жаримага тортилиши мумкинлигидан хавотирда.
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонунга кўра, давлат байроғи ва унинг тасвиридан фойдаланиш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Бироқ уй деворини байроқ рангларига бўяшнинг ўзи ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлик деб топилгани ёки эркакка нисбатан жарима қўлланиши ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.






























Изоҳлар 0
…