15:20 / 14.12.2018
2 610

Ўзбекистонда энергетик ичимликлар реализацияси тартибга солинади

Ўзбекистонда энергетик ичимликлар реализацияси тартибга солинади
Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, қонунга мувофиқ эндиликда жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб тиланчилик билан шуғулланиш аввалига маъмурий кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга сотиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Бунда қонунчиликка таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар энергетик ичимликлар ҳисобланиши ҳақида қўшимча ҳам киритилди.

“Реклама тўғрисида”ги қонун ҳам энергетик ичимликлар рекламасига қўйиладиган талаблар билан тўлдирилди.

Хусусан, бу каби маҳсулот рекламасида бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак, энергетик ичимликлар рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 га қадар телевидение ва радио орқали реклама қилиш тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда энергетик ичимликлар реализацияси тартибга солинади