Энергетик ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш таклиф қилинди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Қозоғистонда «Оталар иттифоқи» жамоат бирлашмаси энергетик ичимликларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотишни бутунлай тақиқлаш бўйича ташаббус билан чиқди.
- Ташкилот вакиллари ушбу маҳсулотларнинг инсон саломатлигига, хусусан, қон босими ва уйқу сифатига салбий таъсир кўрсатишини ҳамда қарамликни келтириб чиқаришини таъкидламоқда.
Қозоғистонда энергетик ичимликларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотишни бутунлай тақиқлаш таклиф этилди. Бу ташаббус билан «Оталар иттифоқи» жамоат бирлашмаси чиқди. Бу ҳақда NUR.KZ хабар берди.
Ташкилот вакиллари 21 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас, деб ҳисобламоқда. Шу сабабли улар маҳсулот ишлаб чиқариш, тижорат мақсадида олиб кириш, улгуржи ва чакана савдони, шунингдек, интернет-дўконлар ҳамда етказиб бериш хизматлари орқали тарқатишни ҳам тақиқлашни таклиф қилган.
Петиция муаллифлари ўз ташаббусини энергетик ичимликларнинг соғлиққа эҳтимолий салбий таъсири билан изоҳлаган. Уларнинг фикрича, бундай ичимликлар қон босимига таъсир қилиши, таркибидаги шакар миқдори юқорилиги, шакарсиз турларидаги ширинлаштирувчи моддалар эса саломатлик учун хавф туғдириши мумкин.
Шунингдек, бирлашма вакиллари катталарнинг чарчоқ ва уйқусизликни енгиш мақсадида энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилиши оқибатида уйқу билан боғлиқ муаммолар ва ичимликка қарамлик юзага келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Петицияда энергетик ичимликлар рекламаси, уларни бепул тарқатиш ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилишни ҳам тақиқлаш таклиф этилган. Бундан ташқари, маҳсулот номини ўзгартириш орқали тақиқни четлаб ўтишнинг олдини олиш, ноқонуний савдо учун жавобгарлик белгилаш ҳамда ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ва сотувчилар фаолияти устидан назорат ўрнатиш сўралган.
Ташаббус расмий петициялар порталида 2026 йил 18 ноябрь куни эълон қилинган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига йўлланган. Петицияни кўриб чиқиш учун 50 мингта имзо тўплаш талаб этилади.
Қайд этиш жоизки, бу ҳозирча жамоат бирлашмасининг таклифи бўлиб, энергетик ичимликларни тўлиқ тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилинмаган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…