Отчопар-2 маҳалласи йирик бизнес марказга айланмоқда, ҳудуд аҳолиси кўчирилади

1 дақиқа ўқиш5.6K
Отчопар-2 маҳалласи йирик бизнес марказга айланмоқда, ҳудуд аҳолиси кўчирилади
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Отчопар-2 маҳалласида янги бизнес маркази қурилади. Бу ҳақда Yunusabad Business City’да вақтинчалик директор вазифасини бажарувчи Умид Умаров маълум қилган.

«Аҳолини жойлаштириш бўйича ҳаракат режасини бошладик. Замонавий уй–жойларни барпо этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда», – деган Умид Умаров «BUSINESS CITY» лойиҳаларининг тақдимоти вақтида.

Kun.uz нашри хабар қилишича, маҳаллий аҳолига икки ҳудуддаги турар-жойлар таклиф этилади. Улар Сергели туманидаги янги кўп қаватли хонадонларга ёки Юнусобод туманидаги 20 гектар майдонли турар-жойга кўчишлари мумкин бўлади.

Отчопар-2 маҳалласида одатий икки қаватли коттеж уйлар барпо этилади. Шунингдек, уйнинг ўрнига компенсация тўловини ҳам қабул қилиш мумкин.

Yunusabad Business City 45,5 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган. У савдо мажмуалари, бизнес офислари, кўнгилочар боғлар, турар-жойлар ва бошқа объектлардан иборат бўлади.

Бошланғич ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати 500 миллион долларни ташкил этиб, у 2019-2023 йиллар давомида амалга оширилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?