06:35 / 28.03.2019
2 950

Мис ўғриларининг «миси чиқди»

Мис ўғриларининг «миси чиқди»
Томди туман маъмурий судининг очиқ сайёр суд мажлисида Навоий вилоятидаги Марказий кон бошқармасидан рангли металл ўғирлаган саккиз нафар ҳуқуқбузарнинг иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, ҳуқуқбузарларнинг барчаси Марказий кон бошқармасида ишлаб келиб, у ердан салкам уч миллион сўмлик рангли металларни ўғирлашади. Ўғирланган нарсани эса ярим баҳосига сотишади.

Суд мажлисида ҳуқуқбузарларнинг барчаси қилмишига иқрорлик билдириб, қилган ишларидан чин кўнгилдан пушаймон экани, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва бошқа бундай ҳолат қайта такрорланмаслигини билдириб, суддан қонуний енгиллик беришни сўраб илтимос қилган.

Суд ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, уларнинг барчасига қилмишига яраша жарима жазоси тайинлади. Жарима жазоларини умумий миқдори эса ўғрилик орқасидан топилган «фойда»дан анча банландки, уларга қарата айтинг келади: «Сизлар шу керакмиди-а?!»
Зариф Утамуратов,
Томди туман маъмурий суди раиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мис ўғриларининг «миси чиқди»