
Юртимизга заргарлик буюмларини турли йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида божхоначилар томонидан бартараф этилмоқда.
Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро К.Н.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, унинг найранги фош бўлди. Яъни ушбу шахс божхоначиларни чалғитиш мақсадида 3 килограмм заргарлик буюмларини идишлар тўплами орасига яшириб олиб келаётгани фош бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар