16:30 / 08.09.2020
2 011

Импорт қилинаётган тайёр электротехника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилади

Импорт қилинаётган тайёр электротехника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилади
Фото: Getty Images
Ўзбекистонда импорт қилинаётган тайёр электротехника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси”да айтилган.

Ҳужжат билан импорт қилинаётган тайёр электротехника ва электромаиший техника маҳсулотларига утилизация йиғимини жорий этиш, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган етакчи хорижий компанияларни жалб қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, электротехника саноатида энергия ва бошқа ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш ва илғор технологияларни жорий этиш орқали энергия самарадорлигига эришиш, мудофаа саноатида янги авлод электротехника маҳсулотлари ва саноат жиҳозлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.

Миллий бренд остида стандартлаштирилган трактор моделларини оммавий ишлаб чиқариш, «Lean менежмент», «Кайдзен», «5S», «Канбан» технология ва стандартлари асосида камхарж усулларда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш мақсадида, баъзи кам самарали корхоналар таркибини қайта қуриш ва бир турдаги техника ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш ҳам мўлжалланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Импорт қилинаётган тайёр электротехника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилади