Истанбулда ўзбекистонлик ва қозоғистонлик аёлларни алдаб мажбурий меҳнатга жалб қилган гуруҳ фош этилди

Жамият1 дақиқа ўқиш1
Истанбулда ўзбекистонлик ва қозоғистонлик аёлларни алдаб мажбурий меҳнатга жалб қилган гуруҳ фош этилди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароси бўлган аёлларни алдаб ишга жалб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Гуруҳ аъзолари аёлларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни мажбурий ишлашга ундаган. Бу ҳақда A Haber нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, гумонланувчилар хорижлик аёлларга иш топиб беришни ваъда қилиб, сохта консалтинг компаниясини ташкил этган. Улар TikTok орқали жонли эфирлар ўтказиб, иш таклифларини эълон қилган ва қизиқувчиларни телефон орқали боғланишга чақирган.

Аёллар Истанбулга келганидан сўнг уларга шартномалар имзолатилиб, паспортлари олиб қўйилган. Шундан кейин улар уй тозалаш ва бола парвариши каби ишларга жалб қилинган. Бироқ ишлаб топган пулларининг 30–50 фоизи гуруҳ аъзолари томонидан олиб қолинган.

Жабрланувчилар ҳужжатлари олиб қўйилгани ва депортация билан қўрқитилгани сабабли қаршилик кўрсата олмаган. Гуруҳ вакилларидан бири уларни полицияга топшириш билан таҳдид қилиб келгани ҳам айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан текширув полиция ва Президент ҳузуридаги алоқа марказига келиб тушган мурожаатлардан кейин бошланган. Тезкор тадбир давомида тўрт нафар гумонланувчи қўлга олиниб, 14 нафар аёл қутқарилган.

Тинтув пайтида электрон қурилмалар, мижозлар ҳақидаги маълумотлар ва аёлларнинг паспортлари кимда сақланаётганини қайд этувчи дафтарлар топилган.

Гуруҳ раҳбари сифатида кўрсатилган Меҳмет Мелиҳ Ипекчини қидирувга бериш сўралган. Саккиз нафар гумонланувчига нисбатан одам савдоси айблови билан 112 йилдан 168 йилгача қамоқ жазоси тайинлаш талаб қилинган. Айблов хулосаси суд томонидан қабул қилинган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Бразилияда бедана жўжалари дўкондан сотиб олинган қадоқнинг ичида тухумдан чиқди (видео)
  2. Дунё
    Таиландда осмонга учирилган фонарлардан бири кутилмаганда эркакнинг юзига келиб урилди (видео)
  3. Дунё
    Автомобилини лой ва сигир гўнгига белаган ҳиндистонлик аёл интернетда шов-шувга сабаб бўлди
  4. Дунё
    TikTok’даги жонли эфири учун 17 ёшли қизга жарима солинди
  5. Дунё
    Бир дақиқада Путинни мағлуб этган курашчи хотирасини абадийлаштириш таклиф қилинди
  6. Дунё
    Россияда масжид олдида Қуръони Каримни ёққан Никита Журавелнинг жазоси янаям оғирлашди
  7. Дунё
    14 ёшли ўсмирнинг жигаридаги эхинококк кистаси ёрилиб кетди
  8. Спорт
    Дортмунд — Байер Леверкузен: жонли матнли трансляция (Германия Бундеслигаси)
  9. Дунё
    Индонезияда улкан питон саҳнадаги ижрочининг бўйнини сиқиб, бўғиб ташлади (видео)
  10. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max нархлари эълон қилинди