10:03 / 17.08.2021
1 903

Жиззахда ортиқча юк ортилган «ЗИЛ» бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди

Жиззахда ортиқча юк ортилган «ЗИЛ» бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди
Кадр: Telegram
Жиззах вилоятида белгиланган меъёридан ортиқча юк ортган «ЗИЛ» юк машинаси ағдарилиб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида ортиқча юк ортилган юк машинаси йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган. Видеодан кўриш мумкинки, ағанаб ётган юк машинаси экскаватор ёрдамида турғизилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда ортиқча юк ортилган «ЗИЛ» бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди