19:05 / 17.05.2023
796

“Ўзимни 3 марта ўлдирмоқчи бўлганман”. Таниқли модел Нигина Фахриддинова ўгай отанинг зулмига учрагани ҳақида

“Ўзимни 3 марта ўлдирмоқчи бўлганман”. Таниқли модел Нигина Фахриддинова ўгай отанинг зулмига учрагани ҳақида

Дунё бўйича бор-йўғи учта энг нуфузли гўзаллик танловлари бор. Булар “Дунё гўзали”, “Коинот гўзали” ва “Мисс International” танловларидир. Гарчи шу кунгача Ўзбекистонда уларнинг ҳеч бири ўтказилмаган бўлса-да, навоийлик Нигина Фахриддинова “Мисс International – 2022” танловида иштирок этиб, “Энг яхши миллий либос” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Эътиборлиси шундаки, бу танловда 60 йил давомида Ўзбекистондан бирорта номзод иштирок этган эмас. 

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

Нигина Фахриддинова YouTube’даги “Меҳмонда” каналига берган интевюсида болалиги оғир кечгани, мия билан боғлиқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

“Менда бир нечта миллат қони бор”

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

— Онам асли навоийлик, отам эса кўп миллатли инсон. Яъни бувим немис бўлган. Бундан ташқари, уларнинг қариндошлари орасида араб, турк, тожик ва рус миллати вакиллари ҳам бўлган экан. Афсуски, ота-онам узоқ вақт бирга яшашмаган. Бир ёшимда улар ажрашиб, дадам Москвага кетган экан. Уч ёшимда онамни турмушга беришган. Онам никоҳга розилик беришдан аввал “Қизим билан қабул қиласизми?” деб сўраган экан. Ўгай отам онамдан аввал иккита аёл билан оила қурган, аммо фарзандли бўлолмаган экан. Мени оиласига қабул қилганидан кейинми билмадим, Аллоҳ у инсонга ҳам қиз ва ўғил фарзандларни берган. Ўгай отам билан уч ёшимдан бирга яшай бошлаганман. Аввалига ҳаммаси яхши эди, аммо ука ва синглим туғилганидан кейин менга бўлган муносабати ўзгарди. Гўёки, оиладаги ягона айбдор мен эдим. Нимадир йўқолса ёки кўнгилсизлик бўлса мендан кўрарди. Онамнинг олдида индамасди, ишга кетганидан кейин руҳий босим ўтказарди. Аввалига бунга эътибор бермаганман. Аммо вазият жиддийлашиб кетганидан кейин жонимга қасд қилиш даражасига борганман, — дейди Нигина Фахриддинова.

“Ўзимни ўлдиришим учун пичоқ тутди”

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

— Биринчи марта жонимга қасд қилмоқчи бўлганимда жуда ёш эдим. Ошхона пичоғини олиб, қўлимни кесмоқчи бўлдим. Шу пайт ошхонага ўгай отам кириб қолди. Ҳозир бу ишим учун урушади деб турганимда, у индамади ва бир нечта пичоқларни олиб келиб ёнимга қўйди. Аслида эс-ҳуши жойида қиз эдим. Аммо оиладаги ҳар кунлик жанжаллар сабаб яшашдан безиб қолгандим.

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

Дастурхон устидан йиғламай туриб кетмаган кунимни эслолмайман. Иккинчи марта билагимни кесдим. Аммо буни ҳеч ким билгани йўқ. Қўлимни боғлаб, енги узун кўйлакни кийиб юраверардим. Учинчи марта эса оз бўлса-да, ўзимни ўлдиришни уддалай олдим. Уйда бор дориларни ичиб, жонлантириш бўлимига тушиб қолганман. Бу ишни қилишимга сабаб, ўгай отам катта ватман қоғозига расмимни ёпиштириб, “Бу қиз оиласини шарманда қилди, сизни ҳам юзингизни ерга қаратади. Унга яқинлашманглар”, деб ёзиб, уни мактаб эшигига ёпиштириб қўйиш билан таҳдид қилган. Ортимдан кузатувчи қўярди ва қариндошларига ҳам ёмонларди. Бу ҳолатлар эса руҳиятимга ёмон таъсир қилиб, ўлсам булардан қутиламан, деб ўйлардим, — дейди модел Нигина Фахриддинова. 

“Ўгай отам калтаги сабаб ўлишимга бир баҳя қолган”

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

— Ўгай отам сантехник эди. Доим уйимизда иш қуроллари бўларди. Жаҳли чиққанида қўл кўтарарди. Бир куни унитаз орқасидаги темир шканка билан бошимга урган. Бошим оғриган. Аммо бу ҳақида ҳеч кимга айтмаганман. Орадан анча вақт ўтиб, онам бошимнинг олд томони шишаётганини пайқаб қолган. Навоийлик шифокорлар жароҳат мияга яқин жойда эканлигини айтишганда онам қўрқиб кетди. Ўгай отамнинг жиянлари Тошкентда ўқирди. Уларнинг ёрдами билан профессорга мурожаат қилганмиз. У текширувдан ўтказиб, бу қаттиқ жароҳат таъсирида пайдо бўлганлигини айтган.

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

Мия билан боғлиқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганман. Операциядан кейин кўриш қобилиятим ва хотирам сустлашган. Онамга бор гапни айтганимдан кейин у ҳаммасига чек қўйишга қарор қилди. Мана шундан кейин онам ажрашди, Тошкентга кўчиб келдик. Онамга жуда қийин бўлган мени танлай деса у ёқда укам билан синглим. Уларни танласа мен. У инсон менга нима қилган бўлишидан қатъий назар барибир отам дейман. 10 йил уйидан жой берган, едириб-ичирган. У инсонга нисбатан хусуматим йўқ. Агар у инсон меҳрибон бўлганида, мен бугунгидек қатъиятли бўлмасдим, — дейди Нигина Фахриддинова. 

“Моделликни нега танладим?”

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova
Нигина Фахриддинова онаси ва бувиси билан

— Менга болаликдан модел бўлишинг керак, дейишарди. Бунга бўйимнинг баландлиги сабаб бўлгандир. Тошкентда яшайдиган холам ҳам моделлик курсларида ўқишни тавсия қилди. Кастинг топшираман деганимда, онамга кимдир вазним катта эканлигини айтибди. Ўша пайтда бўйим 172 см, вазним эса 74 кг эди. Уч ҳафталик қатъий диетадан сўнг 62 кг вазнга эришдим. Аввалига подюмларда бор-йўғи 350 минг сўм эвазига чиқардим. Ҳозир эса вазият анча ўзгарган, — дейди Нигина Фахриддинова.

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

Эслатиб ўтамиз, Нигина Фахриддинова ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг “Топ-8” моделлари қаторига киради. Бундан ташқари, Марказий Осиёнинг энг чиройли “Топ-8” рейтингидан ҳам ўрин эгаллаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўзимни 3 марта ўлдирмоқчи бўлганман”. Таниқли модел Нигина Фахриддинова ўгай отанинг зулмига учрагани ҳақида