Аҳад Қаюм: “Мен шу қизларнинг мухлисиман”

1 дақиқа ўқиш649
Аҳад Қаюм: “Мен шу қизларнинг мухлисиман”

Актёр, режиссёр ва шоир Аҳад Қаюм “Daryo Lifestyle” дастурига берган интервюсида бугунги кунда профессионал актриса сифатида кимларни кўришини айтиб ўтди.

Ундан “Бугунги кунда ҳақиқатдан профессионал актриса деб билганингиз ким?” дея сўралган. Аҳад Қаюм жавобида сўнгги авлод вакиллари орасидан Шаҳноза Шакирова, Айсанем Юсупова ва Маҳлиё Асқаралиевани алоҳида тилга олган.

Унинг таъкидлашича, ушбу актрисалар ўз касбини чин дилдан севиб, ижодига масъулият билан ёндашадиган ёш санъаткорлар қаторидан жой олади. Аҳад Қаюм уларнинг келажакда Дилноза Кубаева, Раъно Шодиева ва Юлдуз Ражабова каби таниқли актрисалар даражасига, ҳатто ундан ҳам юқорига кўтарилиш имкониятини юқори баҳолаган.

Turli xil libos va taqinchoqlarda jilmayib turgan uch nafar yosh ayolning portreti.

“Мен ўзим шу қизларнинг мухлисиман”, дея қўшимча қилган ижодкор.

Унинг фикрлари ижтимоий тармоқларда ҳам турли муносабатларга сабаб бўлди. Айрим кузатувчилар Аҳад Қаюмнинг танловини қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар эса унинг фикрига қўшилмади.

Сизнингча, бугунги кунда қайси актрисаларни ҳақиқий профессионал деб ҳисоблайсиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?