“Мен бутунлай кинодаги фаолиятимни тўхтатдим” - Аҳад Қаюмдан кутилмаган қарор! (видео)

Шеърият, кино ва сериаллар йўналишида ижод қилиб келган Аҳад Қаюм фаолиятига оид кутилмаган қарорини маълум қилди. Ижодкор ижтимоий тармоқда эълон қилган видеосида энди кино соҳасида ишламаслигини айтди.
Унинг билдиришича, айни пайтда соғлиғи билан боғлиқ бир нечта муаммо мавжуд. Шу сабаб унга тажрибали ва малакали шифокорларнинг ёрдами керак. Аҳад Қаюм бу ҳақда яқинлари, жумладан, ота-онаси ҳам энди хабар топаётганини қўшимча қилди.
Ижодкор сўнгги 25 йил давомида унга ҳамроҳ бўлган ўзбек халқи, дўстлари ва мухлисларига раҳмат айтди. У барчадан ўзини эҳтиёт қилишни сўраб, уларни соғинишини билдирди.
"Йўлимиз шу ергача экан. Мени унутманглар", деган Аҳад Қаюм бу мурожаатни пиар сифатида қабул қилмасликларини алоҳида таъкидлади.































Изоҳлар 0
…