Ўзбекистон паспорти глобал рейтингда қайси поғонани эгаллади?

Ўзбекистон паспорти глобал рейтингда қайси поғонани эгаллади?

“Global Passport Index” халқаро рейтингининг навбатдаги натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон паспорти дунё рейтингида 123-ўриндан жой олди.

Рейтинг муаллифлари таъкидлашича, Ўзбекистон фуқаролари Хитой, БАА, Беларус, Арманистон, Озарбайжон, Андорра, Антигуа ва Барбуда ҳамда Барбадос каби қатор давлатларга визасиз ёки чегарада виза расмийлаштириш орқали кириш имконига эга. Бироқ АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония ва яна 90 дан ортиқ мамлакатга сафар қилиш учун олдиндан виза олиш талаб этилади.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 107-ўрин билан энг юқори натижани қайд этди. Ундан кейин Қирғизистон (127-ўрин), Тожикистон (140-ўрин) ва Туркманистон (144-ўрин) жойлашган. Афғонистон эса 197-ўрин билан рейтингнинг энг қуйи поғонасидан ўрин олди.

Шунингдек, индексда Ўзбекистон мобиллик бўйича 129-ўрин, инвестициявий жозибадорлик бўйича 89-ўрин, ҳаёт сифати кўрсаткичи бўйича эса 119-ўринда қайд этилди.

Жаҳон рейтингида эса Швеция етакчиликни қўлга киритган. Кучли учликдан Швейцария ва Финляндия ўрин олган бўлса, кейинги поғоналарда Германия, Нидерландия ҳамда Дания жойлашган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар