Андижонда газ “заправка”сида кучли чақнаш содир бўлди

Андижонда газ “заправка”сида кучли чақнаш содир бўлди

Бугун, 2 июль куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган. Бу ҳақда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, воқеа соат тахминан 10:30 ларда Хонобод шаҳрининг “Анҳор” маҳалласи ҳудудида жойлашган АГТКШ компрессор хонасида юз берган. Хабар келиб тушиши билан қутқарув хизматлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, вазиятни назоратга олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши натижасида компрессор хонасининг тахминан 30 квадрат метр майдондаги том қисмига, шунингдек, эшик ва деразаларига зарар етган.

Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизилган. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли ҳалок бўлганлар йўқ.

Айни пайтда мутахассислар томонидан ҳаво-газ аралашмаси чақнашига нима сабаб бўлгани ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Тегишли идоралар ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар