Туркияга келин бўлган Наргиза Салмонова: “Бир йил қайнонамга ялиндим” (видео)

Актриса Наргиза Салмонова “Менинг ошхонам” дастурида келинлик даври ҳақида гапириб, қайнонаси дастлаб уни ошхонага яқинлаштирмаганини эслади.
“Бошида келин бўлиб Туркияга борганимда, ошхонани умуман менга бермадилар. Қайнонамга бир йил ялиндим. Сизга бу жуда яхши ҳолатдек туюлиши мумкин. Балки кўпчиликнинг орзуси ҳам шудир. Лекин мен бу ҳолатдан бироз хафа бўлганман.
'Эй Худо, келиб қолмасинлар, улгуриб қолай', деб идишларни ювиб олардим. Меҳмонга бориб, улар келгунича тез-тез овқатлар пишириб қуярдим. Чунки ўзимни исботлашни хоҳлардим. Лекин қайнонам мени умуман ошхонага яқинлаштирмасди”, — деди актриса.

Наргиза Салмонованинг сўзларига кўра, қайнонаси унга бу қарорини бошқача тушунтирган.
“Кейин қайнонам: 'Сиз қизим, ўзингизнинг устингизда ишланг, Туркияга мослашинг, бизнинг одатларимизни яхшилаб ўрганинг. Овқат қилиш қочиб кетмайди. Ҳозирча менинг қувватим бор. Балки вақт келиб, қувватим кетганда сиз менга пишириб берарсиз', деганлар.
Лекин барибир хафа бўлганман. 'Менга чиройли қилиб тушунтиряптиларми ёки менга ишонмаяптиларми?' деб ўйлаганман. Кейинчалик эса ўзимни исботладим. Худога шукр, ҳозир меҳмонлар келса, бемалол ошхонани менга топширадилар”, — дея актриса келинлик даврини эслади.






























Изоҳлар 0
…