Луиза Расулова Саида Мирзиёевага мурожаат қилди: "Ўз уйимда қўрқувда яшаяпман" (видео)

Луиза Расулова Саида Мирзиёевага мурожаат қилди: "Ўз уйимда қўрқувда яшаяпман" (видео)

Актриса ва телебошловчи Луиза Расулова Instagram саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага видеомурожаат йўллади. У унда қўшнилари томонидан ўзига ва оиласига нисбатан босим бўлаётганини айтиб, Чилонзор тумани ИИБга берган аризаси бир ярим ойдан бери кўриб чиқилмаётганини таъкидлади.

Расулованинг сўзларига кўра, қўшниларидан бири уни профилактика инспектори билан таниш-билишчилик ва коррупцияда, шунингдек, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишда айблаган. Яна бир қўшниси эса актриса ва унинг оиласини тўрт нафар фарзандни, жумладан, уч ёшли болани икки йил давомида калтаклашда айблаган. Актриса бу даъволар ҳеч қандай далил ва исботга асосланмаганини билдирди.

“Қўлимдаги аризани Чилонзор тумани ИИБ бошлиғига йўллаганимга яқинда бир ярим ой бўлади. Аризам бўйича ҳеч қандай натижа бўлгани йўқ. Ҳозир оилам билан яшаётган уйимизда психологик босим остида ва қўрқувда яшаяпмиз”, деди у.

Актриса, шунингдек, қўшниси унинг уйи олдидаги йўлак ва эшигини мунтазам видеога олаётганини айтиб, бундан хавотирда эканини билдирди.

“Телефонда ким билан гаплашаётгани, уйим ва йўлакларимни кимга юбораётгани, бундан қандай мақсад кўзлаётганини билмаймиз. Мен ўз уйимда қўрқувда яшаяпман”, дея таъкидлади Расулова.

У Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Бош прокурор ва Ички ишлар вазиридан мурожаатини назоратга олиб, ҳолатни ўрганиш ҳамда қўшниларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини сўради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар